Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi

Тель-Авив шаҳрида Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди



Тель-Авив шаҳрида Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон дипломатлари "Исроил–Осиё" Савдо-саноат палатаси директорлар кенгаши йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда элчихона томонидан Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва сармоявий салоҳияти тақдимоти ўтказилди.

"Исроил–Осиё" Савдо-саноат палатаси раиси Анат Бернштайн-Райхнинг таъкидлашича, икки давлат ўртасида электротехника, кимё ва тўқимачилик саноатлари, яшил технологиялар ва сув ресурсларини самарали бошқариш каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш учун томонлар салмоқли салоҳиятга эга. Бундан ташқари, исроиллик импортёрларнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларга қизиқиши ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Ушбу нуқтаи назардан, "Исроил–Осиё" савдо-саноат палатаси ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда икки мамлакатнинг компаниялари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмини йўлга қўйиш, шунингдек, қўшма тадбирлар ўтказиш ва соҳа делегацияларининг ташрифларини амалга ошириш учун Ўзбекистон савдо-саноат палатаси билан яқиндан мулоқот қилишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида манфаатдор идоралар, Ўзбекистоннинг экспортчи корхоналари ҳамда Исроил компаниялари иштирокида музокаралар ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси делегациясининг Исроилга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.



  ...