Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасида Ор-Йехуда шаҳри мэри ўринбосари Жанна Коэн бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ор Йехуда шаҳри Тель-Авив округида жойлашган бўлиб, аҳолиси 40 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Ушбу шаҳар Ўзбекистондан келган муҳожирлар зич жойлашган ҳудудлардан бири ҳисобланди.
Музокаралар чоғида Исроил томони халқ дипломатиясини ривожлантириш ва маданий-гуманитар лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, хусусан, Ўзбекистон шаҳарлари билан биродарлик алоқаларини ўрнатиш, маданий фестиваллар ўтказишдан манфаатдорлик билдирди.
Учрашув якунида икки давлатнинг тегишли идоралари ва шаҳар ҳокимликлари ўртасида ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.