O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi
Ўзбекистон ва Исроил ТИВ раҳбарлари Нью-Йоркда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн жаноблари билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, жумладан, билим ва тажриба алмашинуви, салоҳиятни ошириш, сув ресурсларини бошқариш ҳамда қишлоқ хўжалигида ноу-хауларни татбиқ этиш бўйича самимий суҳбатлашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар, хусусан, муносабатларимизни бойитишда асосий воситалардан бири бўлиб хизмат қиладиган Ўзбекистон ва Исроил Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш масалаларини кўриб чиқдик».