Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi

Ўзбекистон ва Исроил қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди



Ўзбекистон элчиси Феруза Маҳмудова Исроил қишлоқ хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш вазири Ави Дихтер билан учрашув ўтказди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки  мамлакат  ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Исроил қишлоқ хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш вазири Ави Дихтер  шу  йил 7-8 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ҳукумати томонидан БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти кўмагида ўтказилган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ва унинг натижаларини юкори баҳолади.  У,  шунингдек, икки мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги алоқаларнинг фаол динамикасидан мамнунлик билдирди.  

Томонлар ўртасида имзоланган англашув Меморандумига мувофиқ, Исроил технологиялари асосида Ўзбекистонда буғдой етиштириш жараёнларини назорат қилишни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Бу  борада исроиллик мутахассисларнинг Ўзбекистонга ишчи  сафарини амалга ошириш масаласи ҳамда ўзбекистонлик талабаларнинг Исроил ўқув марказларида малака ошириш ва амалиёт ўташ имкониятлари ишлаб чиқилмоқда.

Исроил томони,  шунингдек, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегациясининг ушбу давлатга ташрифини ўзбек томони учун мақбул бўлган вақтда ташкил этишдан манфаатдорлиги маълум қилди.



  ...