Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi

Исроилнинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ижодий сафар билан Ўзбекистонда бўлди



Жорий йилнинг 30 август – 6 сентябрь кунлари Исроилнинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, миллий ҳунармандчилиги ва гастрономиясига оид туркум материаллар тайёрлаш учун юртимизда  бўлди, деб  хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Туризм қўмитаси маълумотига кўра,  ушбу  медиа-тур  қўмита ва Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Лойиҳага кўра, Исроил ОАВда тарғиб қилиш учун мамлакатимизнинг туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудлари – Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Шаҳрисабз шаҳарлари ҳақида туркум  мақолалар яратилади.

Медиа-тур иштирокчилари таркибидан «Israel Hayom», «Yediot Ahronot» кундалик газеталари, «Aviation News», «IAS», «Goodtimes» сайёҳлик  порталлари,  «Jewish Traveler», «NOFSHIM» нашрлари, «Walla» туризм ва авиация соҳасини  ёритишга ихтисослашган веб-сайт вакиллари ўрин олди.

Ушбу  ОАВни ижтимоий тармоқларда (YouTube, Facebook, Instagram, Twitter)  жами 10 миллиондан ортиқ обуначилар кузатиб боради.

Медиа-тур иштирокчилари дастурга мувофиқ, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб, янгиланаётган архитектура, янги туризм турлари йўналишида барпо этилган сайёҳлик ва кўнгил очар объектлар, шунингдек, тарихий шаҳарларимизда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган кулолчилик, темирчилик, каштадўзлик, гиламчилик ва амалий санъат каби  бир қатор  ҳунармандчилик  марказлари  фаолияти  билан  танишдилар.



  ...