2023 йил 9 июль куни (якшанба) соат 08.00 дан 20.00 гача Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонаси биносида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 24 майдаги 1265-сонли қарорига асосан Элчихона қошида 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилган 14-сонли сайлов участкаси тузилган.
Манзил: Рамат Ган шаҳри, Моше Шарет кўчаси, 31 уй
Ҳурматли фуқаролар!
Сизларни муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга таклиф этамиз!
Мурожаат учун телефон рақамлар:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
054-4851397
Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги Элчихонаси