Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi

Шавкат Мирзиёев ҳузурида қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижроси муҳокама қилинди.



Сўнгги йилларда 15 та янги гидро электр станция ишга туширилгани, 12 таси модернизация қилингани натижасида қўшимча 260 Мегаваттли қувватлар яратилди. Бугунги кунда гидроэнергетика қувватлари 2,1 минг Мегаваттга етиб, йилига 6,5 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилмоқда.
 
Шу билан бирга, гидроэнергия қувватларини 1 минг Мегаваттга ошириш, хусусий сектор иштирокида 38 Мегаваттли 58 та микро ГЭС қуриш имконияти ҳисоб-китоб қилинган.
 
Йиғилишда шу борада амалга ошираётган ишлар тўғрисида ҳисобот берилди. Бу йил “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан камида 7 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.
 
Мутасаддиларга Пском, Норин, Тўпаланг дарёларида аниқланган майдонларда 36 та ўрта ва йирик гидро электр станцияларни лойиҳалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, хусусий сектор иштирокида 9 Мегаваттли 26 та микро ГЭС барпо этилади.


  ...