Жорий йил 25 февраль куни Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси томонидан Ришон Лецион шаҳрида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда ватандошларимизнинг иш фаолияти билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан фикр алмашилди, тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шу билан бирга Элчихона томонидан фуқароларимиз билан мунтазам мулоқот олиб борилиши ва консуллик ишлари амалга оширилишига оид маълумотлар етказилди.
Алоҳида эътибор мамлакатимиз Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга тайёргарлик жараёнларига берилди.