Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi

Қорақалпоғистондаги фавқулодда ҳолат тартиблари енгиллаштирилди



Маълумки, шу йилнинг 13 июль куни давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги фавқулодда ҳолат тартибларини енгиллаштиришни назарда тутадиган вазифалар белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, бугун 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги фармонини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. 

Мазкур фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги Фармонининг 2-бандидаги “соат 21:00 дан соат 07:00 га қадар” сўзлари “соат 23:00 дан соат 05:00 га қадар” сўзлари билан алмаштирилмоқда. 

Фикр-мулоҳазалардан сўнг кун тартибидаги масала тасдиқланди ва Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори қабул қилинди. 



  ...