Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi

Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакилининг вазифалари белгилаб олинди



Ўзбекистон Президентининг фармонида давлат раҳбарининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакилининг вазифалари белгилаб берилган.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Камилов шу ҳафта Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланган эди.

Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозими Президент маъмурияти таркибига киритилган ва мақоми, иш ҳақи, тиббий ва транспорт таъминоти жиҳатидан давлат раҳбари маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилган.

Махсус вакил Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Махсус вакилнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат эди:

  • Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсатдаги халқаро ва минтақавий ташаббусларини самарали рағбатлантиришни таъминлаш;
  • мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича Президентга аниқ таклифлар киритиш;
  • Ўзбекистоннинг глобал ва минтақавий муаммолар, ташқи сиёсат бўйича позициясини етказиш мақсадида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар расмийлари билан мунтазам ишчи алоқаларни ўрнатиш;
  • Президентимизнинг махсус топшириқлари асосида ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича махсус миссияларни амалга ошириш;
  • Президент иштирокидаги халқаро тадбирлар ва учрашувларни тайёрлашда кўмаклашиш.


  ...