
Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида келадиган хорижий мамлакатлар фуқаролари учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфекцияси боис ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, хорижлик сайёҳлар Ўзбекистонга келишидан олдин коронавирус инфекциясига PZR тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши, коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши ҳамда тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлиши талаб этиладиган Махсус комиссиянинг баёнлари билан киритилган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қоидалар бекор қилинади.
Комиссия Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши ва касалланишнинг динамик пасайиши, коронавирус инфекцияси билан касалланган ва шифохоналардан чиқарилаётганлар беморлар сонининг шифохонага ётқизилганлар сони, карантиндан чиқарилаётган фуқаролар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ижобий томонга ўзгарганлиги, шунингдек, дунё мамлакатларидаги эпидемиологик вазиятни эътиборга олган ҳолда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларини инобатга олган ҳолда шундай қарорга келди.