Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатида истиқомат қилувчи фуқаролари диққатига!
2021 йил 24 октябрь куни (якшанба) соат 08.00дан 20.00 гача Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонаси биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 25 августдаги №1105 қарорига асосан Элчихона қошида 14- Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилган 14-сонли сайлов участкаси тузилган.
Ҳурматли фуқаролар!
Сизларга қулайлик яратиш мақсадида муддатидан олдин овоз бериш тадбирлари жорий йил 14 октябрдан 20 октябргача қуйидаги манзилларда ўтказилади:
1. 14 октябрдан 20 октябргача соат 9.00 дан 20.00 гача Элчихона биносида
Манзил: Рамат Ган шаҳри, Моше Шарет кўчаси, 31 уй
2. 14 октябрь куни соат 10.00 дан 18.00 гача
Манзил: Хайфа шаҳри, Герцл кўчаси, 63 уй
3. 15 октябрь куни соат 10.00 дан 18.00 гача
Манзил: Тель-Авив шаҳри, Калишер кўчаси, 5 уй
4. 17 октябрь куни соат 10.00 дан 18.00 гача
Манзил: Ор Йехуда шаҳри, Эляху Саадон кўчаси, 120 уй
5. 18 октябрь куни соат 10.00 дан 18.00 гача
Манзил: Петах Тиква шаҳри, Хаим Озер кўчаси, 25 уй
6. 19 октябрь куни соат 10.00 дан 18.00 гача
Манзил: Рамла шаҳри, Герцл кўчаси, 59 уй
7. 20 октябрь куни соат 10.00 дан 18.00 гача
Манзил: Нетания шаҳри, Соломон кўчаси, 4 уй
Ҳурматли фуқаролар!
Сизларни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида
иштирок этишга таклиф этамиз!
Сайловда қатнашиш учун жорий йил 9 октябрга қадар 14-сонли сайлов участкасига (Элчихона манзили бўйича) ёзма шаклда мурожаат қилишингиз ёки https://saylov.mfa.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтишингизни сўраймиз.
Мурожаат учун телефон рақамлар:
054-4851397
054-4851658
Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги Элчихонаси