Тошкент вилоятининг ўзига хос амалий санъатини сақлаб қолиш ва келажак авлодларга етказиш мақсадида амалий санъат намуналари каталогини тайёрлаш ҳамда ўзбек, рус, инглиз ва бошқа тилларда тўплам ҳолида нашр этиш учун https://uzartisan.com/ сайти яратилди.
Ушбу сайтда ҳунармандчиликнинг 20 дан ортиқ фаолият тури бўйича маҳсулотлар каталоги жамланган бўлиб, ушбу сайт орқали онлайн савдо қилиш имконияти мавжуд.