Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi

Иқтисодий ҳамкорлик – ТДТ ривожланишининг асосий йўналиши



Сўнти беш йил мобайнида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) сифат жихдтидан янги босқичга кўтарилиб, минтақалараро ҳамкорликиинг самарали ва таъсирчан механизмига айланди.

Ушбу форматнинг барқарорлиги ва институционал самарадорлиги, аввало, унинг пухта шаклланган ташкилий архитектураси билан белгиланади. Бугунги кунда ТДТ кўп поғонали институционал тузилмага эга бўлиб, у Давлат раҳбарлари кенгаши, Ташци ишлар вазирлари кенгаши, Катта мансабдор шахслар қумитаси, Оқсоқоллар кенгаши ҳамда Ташкилот котибиятини ўз ичига олади.

Бирлашманинг изчил ривожлаиишига 2021 йилда қабул қилинган ва тармоқ йул хариталари, амалий ҳаракатлар режалари ҳамда узоқ муддатли устувор йўналишларни шакллантириш учун мустаҳкам концептуал асос вазифасини ўтаётган “Туркий қараш - 2040" стратегияси муҳим туртки берди.

 Мазкур стратегиянинг амалий ижроси транспорт соҳасини рақамлаштириш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда таълим алмашинувини фаоллаштириш каби йўналишларда яқол намоён бўлмоқда.

Туркий давлатлар парламентлараро ассамблеяси - ТУРИНА фаолияти алоҳида эътиборга лойиқ. Унинг доирасида савдо, транспорт содасини хуқуқий тартибга солиш дамда гуманитар ҳамкорлик йўналишларида қонунчилик ёндашувларини уйғунлаштиришга қаратилган амалий ишлар сезиларли даражада фаоллашди.

 Ўзбекистоннинг Ташкилот фаолиятидаги фаол иштироки ТДТ ривожига сезиларли суръат багишлади. Кейинги йилларда Тошкент Т/1,Т кун тартибини модернизация қилиш ва уни амалий мазмун билан бойитишнинг асосий драйверларидан бирига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуслари асосида транспорт ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини кенгайтириш, рақамли трансформацияни жадаллаштириш ҳамда инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган қатор истиқболли лойиҳалар илгари сурилди.

Кўплаб экспертлар Ташкилотнинг декларатив босқичдан амалий институционаллашув босқичига ўтишини айнан Ўзбекистоннинг фаол ва ташаббускор иштироки билан боғламоқдалар.

 2022 йилда Самарқанд шадрида бўлиб ўтган саммит ТДТ ривожида муҳим сиёсий ва рамзий босқич бўлди. Унда Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш ҳамда иқтисодий кун тартибини институционал жиҳатдан кенгайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Мазкур саммит ТДТнинг маданий-тарихий асосларини сақлаб қолган ҳолда, унинг тулақонли геоиқтисодий макон сифатида шаклланиш йўлидаги эволюциясини янада мустаҳкамлади.

Шу билан бирга, иқтисодий ҳамкорлик ТДТ ривожланишининг устувор йўналиши сифатида босқичма-босқич мустаҳкамланиб бормоқда.

Ташкилотнинг умумий демографик салоҳияти тахминан 178 миллион нафар аҳолини қамраб олади. Шунингдек, мазкур кўрсаткичда меҳнатга лаёқатли ёш аҳоли салмоғининг юқорилиги ТДТ мамлакатларининг узок; муддатли иқтисодий ўсиши учуй муҳим ресурс ҳисобланади.

Иштирокчи давлатларнинг жами номинал ялпи ички маҳсулоти 1,8-1,9 триллион АКШ долларини, умумий ташқи савдо айланмаси эса 1,1 триллион АКШ долларидан ортиқ ҳажмни ташкил этади.

Сўнгги йилларда минтақалараро савдо барқарор ижобий динамикани намоён этмоқда. ТДТ Котибияти маълумотларига кўра, аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 22-23 миллиард АҚШ  долларига йетган бўлиб, бу курсаткич ўн йиллик бошига нисбатан деярли икки баравар ўсишни ташкил этади.

Бу жараёнда Ўзбекистон алоҳида ва муҳим ўрин тутади. 2025 йил якунларига кура,  Ўзбекистон Республикасининг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар билан ўзаро савдо айланмаси 9 миллиард АҚШ долларидан ошди. Таъкидлаш жоизки, 2019 йилда мазкур кўрсаткич тахминан 4,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этган эди.

Шу тариқа, сўнгги олти йил давомида товар айирбошлаш ҳажми деярли икки баробарга ўсгани кузатилмоқда.

Ўзбекистон-Туркия саноат ҳамкорлиги ушбу жараённинг яққол мисоли сифатида намоён бўлмоқда. Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони 2 мингдан ошган. Қўшма инвестиция лойиҳаларининг умумий ҳажми эса 5 миллиард АҚШ долларидан юқори кўрсаткични ташкил этади.

Ушбу лойиҳаларнинг салмоқли қисми туқимачилик, қўрилиш материаллари, электротехника х,амда озиқ-овцат саноати соцаларида амалга оширилмоцда.

Давлатлараро бирлашманинг алохида стратегик аҳамияти унинг геоиқтисодий жойлашуви билан бевосита боглиқдир. Ташкилотга аъзо давлатлар Шарқий Осиё, Жанубий Кавказ, Яқин Шарқ ва Европа минтақаларини  ўзаро боғловчи транспорт йўлаклари кесишган стратегик чорраҳада жойлашган.

Унинг марказий элемента Хитой, Марказий Осиё, Каспий минтақаси, Жанубий Кавказ, Туркия ва Европа бозорларини узаро боғлайдиган Ўрта йўлак ҳисобланади. Сўнгги уч йил давомида мазкур йўналиш юк ташиш ҳажмининг барқарор ўсиш динамикасини намоён этмоқда.

2025 йил якунларига кура, коридор бўйлаб юк ташиш ҳажми 4,5 миллион тоннадан ошган булса, 2021 йилда бу кўрсаткич 1 миллион тоннадан камни ташкил этган эди.

Порт инфратузилмасини комплекс модернизация қилиш ушбу ўсишнинг асосий омилларидан бири булди. Натижада, Боку халқаро денгиз савдо портининг реконструкциядан сўнг йиллик 15 миллион тоннагача юкни, шу жумладан 100 мингтагача контейнерни қайта ишлаш имкониятига эга бўлди.

Етказиб бериш муддатларини қисцқртириш ҳам муҳим стратегик аҳамият касб этмоқда. Илгари ушбу йўналиш орқали Хитойдан Европага юк ташиш 40-50 кунни ташкил этган булса, хужжатлар айланишини рақамлаштириш (e-CMR), дастлабки божхона маълумотларини тақдим этиш тартиб-таомилларини бирхиллаштириш ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш натижасида бу муддат 18-23 кунгача қисқарди.

Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда қайта тикланадиган манбалар асосида ишлаб чиқарилган электр энергиясини Европага экспорт қилишни назарда тутовчи трансминтақавий “яшил энергетика йўлаги"ни шакллантириш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бирига айланмоцда.

Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон тегишли энергия узатиш инфратузилмасини синхронлаштириш ҳамда уни барпо этиш масалалари бўйича мувофиқлашувни фаоллаштирди.

 Шу билан бирга, жадал суръатларда кечаётган глобал рақамлаштириш шароитида технологик ривожланиш нафақат иқтисодий, балки стратегик аҳамиятга ҳам эга бўлиб, давлатлараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, саноатни модернизация қилиш ҳамда инфратузилмавий боғлиқликни мустаҳкамлаш учун мустаҳкам асос яратмоқда.

Иштирокчи давлатлар рақамли иқтисодиётининг умумий ҳажми бугунги кунда 110 миллиард АҚШ долларидан ошади. Қатор мамлакатларда мазкур соҳанинг ўртача йиллик ўсиш суръатлари 12–18 фоизни ташкил этмоқда, бу эса анъанавий саноат тармоқларининг глобал ўсиш суръатларидан сезиларли даражада юқори кўрсаткичдир.

2026 йил 15 май куни Туркистон шаҳрида бўлиб ўтган норасмий саммит кун тартиби ТДТ ривожланишининг рақамли векторини янада кучайтиришга қаратилганини яққол намоён этди. Саммитнинг асосий мавзуси сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш масалаларига бағишланди.

Бу эса Ташкилотнинг технологик трансформация жараёнларини стратегик ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан biri сифатида қарашга ўтганини тасдиқлади. Мазкур ёндашув ТДТ доирасида инновацион тараққиёт ва рақамли интеграцияга қаратилган янги босқич шаклланаётганидан далолат беради.

Ўзбекистон ҳам жадал рақамли модернизация жараёнларини изчил намоён этмоқда. 2025 йил якунларига кўра, мамлакатнинг IT-хизматлар экспорти 1 миллиард АҚШ долларидан ошди, бу 2020 йилдаги кўрсаткичга нисбатан деярли беш баробар юқоридир.

Ихтисослаштирилган IT-парк тизими орқали ташқи бозорларда, жумладан ТДТга аъзо давлатларда фаолият юритаётган юзлаб компаниялар самарали иш олиб бормоқда.

Минтақавий ҳамкорлик доирасида республика рақамли хизматларни уйғунлаштириш, электрон платформалар интеграциясини кенгайтириш ҳамда юқори технологиялар соҳасида қўшма таълим дастурларини ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни фаол илгари сурмоқда.

Бироқ мазкур жараёнларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан нафақат иқтисодий, балки гуманитар омиллар билан ҳам белгиланади. Бу борада ТДТ ўзига хос устунликка эга. Зеро, Ташкилот аъзо давлатларининг чуқур тарихий-маданий муштараклиги, тил яқинлиги ҳамда цивилизацион анъаналарнинг уйғунлигига таянади.

Бу жараёнда гуманитар ҳамда илмий-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни комплекс ривожлантиришни таъминловчи ихтисослашган институционал тузилмалар тармоғи муҳим ўрин тутади. Жумладан, Халқаро туркий академия, ТУРКСОЙ, ТуркПА ва Туркий университетлар иттифоқи мазкур йўналишдаги ҳамкорликни чуқурлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур тузилмалар илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш, қўшма таълим дастур ва ташаббусларини ишлаб чиқиш, маданий меросни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, шунингдек, жамиятлараро мулоқот ҳамда ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Академик интеграцияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2025 йилдан бошлаб ТДТга аъзо давлатлар университетлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ўнлаб академик алмашинув дастурлари, жумладан қўшма магистратура ва докторантура дастурлари изчил амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ташкилот мамлакатлари ўртасидаги таълим мобиллигида иштирок этаётган талабалар сони ҳар йили ўртача 18–22 фоизга ўсмоқда, бу эса гуманитар интеграциянинг барқарор суръатларда чуқурлашаётганини кўрсатади.

Мазкур жараёнга кадрлар тайёрлаш ва интеграция жараёнларини илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг муҳим марказлари ҳисобланган Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети, Анқара университети, Самарқанд давлат университети ва Қирғизистон-Туркия "Манас" университети каби етакчи олий таълим муассасалари салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Аъзо давлатлар томонидан туризм салоҳиятини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. ТДТ мамлакатлари ўртасидаги умумий туристик оқим сўнгги беш йил давомида 35 фоиздан ортиқ ўсди.

Қўшма туристик йўналишларни, жумладан зиёрат, тарихий-маданий ҳамда этнографик дастурларни ривожлантириш бу борада сезиларли амалий натижаларни таъминлади.

Шу нуқтаи назардан, "Туркий дунёнинг маданий пойтахти" дастурининг амалга оширилиши ҳамда Хива, Ақтау, Туркманбоши ва Шуша каби шаҳарларга мазкур мақомнинг берилиши ТДТ доирасида туристик алмашинувни сезиларли даражада фаоллаштиришга хизмат қилди.

Туризмни ривожлантиришнинг яна бир муҳим омили Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия ўртасида диний-маърифий туризмни ривожлантиришга қаратилган "Табаррук зиёрат" ягона туристик маҳсулотининг шакллантирилиши бўлди.

Истиқболда ТДТнинг амалий ҳамкорлик макони сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш учун салмоқли салоҳият мавжуд.

Бу борада нотариф тўсиқларни қисқартириш ва савдо-божхона тартиб-таомилларини рақамлаштириш орқали иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, транспорт-логистика боғлиқлигини, энг аввало, Ўрта йўлак доирасида янада ривожлантириш, рақамли иқтисодиёт ҳамда қўшма инновацион платформаларни шакллантиришга қаратилган технологик ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, эксперт-таҳлилий, академик ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш устувор аҳамият касб этади.

Умуман олганда, асосий йўналишлар бўйича ҳамкорликни изчил чуқурлаштириш ТДТнинг Марказий Осиё мамлакатлари тараққиёти ва барқарорлигини таъминлашга хизмат қилувчи энг истиқболли интеграцион форматлардан бири сифатидаги ролини янада мустаҳкамлайди.

 

 

 



  ...