Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi

Ўзбекистоннинг Исроилдаги туризм бренди элчиси тайинланди



Ўзбекистон элчихонасида Туризм қўмитаси томонидан мамлакатимизнинг Исроилдаги туризм бренди элчиси этиб тайинланган Ниссан Мушаевга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан Ниссан Мушаев ўзига билдирилган ишончни алоҳида эътироф этди. У Исроил бозорида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини фаол тарғиб қилишга қаратилган ташаббусларни амалий рўёбга чиқариш учун барча тажриба ва билимни ишга солишга тайёрлигини билдирди.

Ниссан Мушаев “Asia Travel” сайёҳлик компанияси асосчиси бўлиб, кўп йиллар давомида Исроилдаги Ўзбекистон сайёҳлик йўналишида муваффақиятли фаолият юритиб келади. У ҳар йили юртимизга сайёҳлик гуруҳларини ташкил этиб, Исроилдан сайёҳлар оқимининг кўпайишига, Ўзбекистон сайёҳлик ташкилотлари билан барқарор ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда.



  ...