Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi

Ўзбекистонда амалий санъат ва халқ ҳунармандчилигига бағишланган халқаро тадбирлар бўлиб ўтади



Жорий йилнинг 19–21 сентябрь кунлари Фарғона вилоятининг қадимий Қўқон шаҳрида III Халқаро ҳунармандчилик фестивали ва II Халқаро кулоллар форуми бўлиб ўтади. Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ўтказилади.

Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар режалаштирилган:

  • халқ ҳунармандчилиги ва миллий буюмлар кўргазмалари;

  • машҳур усталарнинг маҳорат дарслари;

  • тарихий ҳунармандчилик технологияларининг жонли намойишлари;

  • миллий либослар намойишлари, фольклор ва акробатика томошалари;

  • китоб, фото ва кино кўргазмалари.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси барча қизиқувчиларни мазкур маданий тадбирларда фаол иштирок этишга чақиради.

 Рўйхатдан ўтиш: https://handicraftman.uz/festival-register



  ...