Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi

Исроил ОАВ: Ўзбекистон хавфсизлик ва миллатлараро бағрикенглик даражаси юқори бўлган дунёвий давлат



ТEЛЬ-АВИВ, 10 июль. / "Дунё" АА/. Исроилнинг оммабоп "13tv.co.il" телеканали сайтида "Эртага қайтамиз: ноодатий ёзги йўналишларга парвозлар" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон исроиллик сайёҳлар учун энг жозибали ва хавфсиз йўналишлардан бири сифатида тақдим этилган. Муаллифнинг таъкидлашича, минтақадаги беқарорлик сақланиб қолаётганига қарамай, айнан Ўзбекистон авиакомпаниялари – "Uzbekistan Airways", "Qanot Sharq" ва "Air Samarkand" Тель-Авив – Тошкент йўналиши бўйича рейсларни биринчилардан бўлиб қайта тикламоқда. Бу эса икки томонлама муносабатлардаги юқори даражадаги ишонч ва барқарорликдан далолат беради."Ўзбекистон Буюк ипак йўлида жойлашган Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарларида қадимий Шарқ муҳити, ислом меъморчилиги, маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги ва бой ошхонасини аслидек сақлаб қолган ноёб йўналиш", – дейилган материалда.Шунингдек, Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги ва миллатлараро бағрикенглик даражаси юқори бўлган дунёвий давлат эканлиги ва бу хорижий сайёҳлар учун алоҳида аҳамият касб этиши қайд этилган."Кузда Ўзбекистонда об-ҳаво анча салқинлашади. Бу даврда мамлакат одатий курортлардан фарқли ўлароқ, ноёб маданий йўналишларни излаётган исроилликлар учун энг талабгир сайёҳлик йўналишларидан бирига айланиши мумкин", – деб ёзилган "13tv.co.il" телеканал сайтида.



  ...