2025 йил 23–24 апрель кунлари Исроиллик бизнесменлардан иборат делегация Жиззах вилоятининг гўзал Зомин туманида бўлиб ўтган "International Business Forum – Jizzakh 2025" халқаро бизнес-форумида иштирок этди.
Тадбир доирасида Исроил ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўзаро учрашувлар ўтказиб, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати ва саноат соҳаларида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.
Ушбу форумда иштирок этиш Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.