Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi

Исроилнинг Ришон ле-Цион шаҳрида таниқли ўзбек журналисти билан ижодий учрашув бўлиб ўтди



Исроилнинг Ришон ле-Цион шаҳрида таниқли ўзбек журналисти, ёзувчи ва ҳужжатли фильмлар режиссёри Борис Бабаев ижодига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ришон ле-Цион шаҳри ҳокимлиги ва Бухоро яҳудийлари жамияти вакиллари кўмагида ташкил этилган учрашув илиқ, дўстона руҳда ўтди ва ўзбек диаспораси вакиллари, ўзбек маданияти ихлосмандларини бирлаштирди.

Тадбир доирасида Борис Бабаев ўзининг янги ижодий лойиҳаси – "Батыр Закиров & Frank Sinatra: бўлиши мумкин бўлган учрашув..." номли илк ўзбек мусиқий спектаклини тақдим этди.

Икки буюк афсона – ўзбек миллий эстрадасининг асосчиларидан бири Ботир Зокиров ва америкалик машҳур қўшиқчи Франк Синатранинг ижодий мероси асосида яратилган ушбу ноёб спектакль томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Борис Бабаев, шунингдек, Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган янгиланишлар, Самарқандда бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Европа иттифоқи" саммити ва Тошкентда бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси батафсил сўзлаб берди. У, шунингдек, Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги ўрни тобора ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Мазкур учрашув икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, тарихий хотирани асраб-авайлашга кўмаклашиш, хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш имконини берди.



  ...