Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида яна бир авиақатнов йўлга қўйилди



2025 йил 10 апрель куни Тошкент ва Тель-Авив шаҳарлари ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновни амалга оширадиган яна бир авиакомпания - Centrum Air ўзининг илк парвозини амалга оширди.

Бу янги йўналиш фақат географик боғлиқлик эмас, балки икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг ривожланишига хизмат қилади. Энди икки мамлакат аҳолиси туризм, бизнес, савдо ва зиёрат мақсадида янада осон учиш имкониятига эга бўлади.

«Centrum Air» бу йўналишда тўғридан-тўғри рейсларни амалга ошираётган учинчи авиакомпания бўлди.

Тантанали маросимда сўзга чиққанлар ушбу рейс икки мамлакат ўртасида ишончли ва талаб юқори бўлган алоқага айланишига ишонч билдирди. Улар барча йўловчиларга хавфсиз, хотиржам ва ёрқин сафарлар тилади.



  ...