2025 йил 4 апрель куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Исроил Давлатининг Кнессети Спикери Амир Охана билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги стратегик шерикликда парламентлараро алоқаларнинг ўрни ва аҳамияти муҳокама қилинди. Икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларида самарали натижаларга эришиш учун парламентлараро муносабатларни янада фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини жадаллаштириш ва парламентлар қўмиталари ўртасидаги фаол мулоқотни йўлга қўйиш учун аниқ дастурлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Учрашув чоғида туризм, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, инновация ва юқори технологиялар, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни кенгайтириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат якунида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қадамлар белгилаб олинди.
Олий Мажлис Сенати