Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллигини нишонлаш доирасида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасида Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган ватандошларимизни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тегишли сертификатлар қуйидагиларга топширилди:
• Наргиза Қодирова, “New Uzbekistan” Ўзбекистон-Исроил савдо-инвестиция уйи президенти;
• Жанна Коэн, Ор-Еҳуда шаҳри мэри ўринбосари,
• Михаэл Сач, Исроилнинг “Авиценна” халқаро жамғармаси президенти;
• Эдуард Эди Мордехаев, Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгресси бош директори ўринбосари.