Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Шарқий Ўрта ер денгизи халқаро мактаби (EMIS) томонидан ташкил этилган халқаро тадбирда иштирок этишди.
Ушбу халқаро мактабда жами ўқувчиларнинг 40 фоизи Исроил ва Фаластиндан бўлиб, қолганлари 50 та мамлакат вакиллари ҳисобланади.
Тадбирда турли мамлакатлардан келган дипломатлар ва талабалар халқаро ҳамкорлик, дипломатия ва барқарор ривожланиш каби муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.
Иштирокчилар Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва унинг ютуқлари билан танишдилар. Шу ўринда қайд этиш керакки, мамлакатимиздаги ижобий ўзгаришлар, жумладан, иқтисодиёт, фан, технологиялар, туризм салоҳиятининг ривожланиши ҳамда халқаро ҳамкорлик жабҳаларидаги сезиларли ютуқлар ҳақидаги маълумотлар йиғилганларга катта қизиқиш уйғотди.
Мулоқот давомида барқарор ривожланиш, рақамли асрда дипломатиянинг ўрни, шунингдек, ёшларни бу жараёнларга жалб қилиш масалалари хусусида фикр алмашилди. Ўзбекистон дипломатлари ёшларнинг бундай платформалардаги иштироки ва мамлакатимизнинг глобал муаммоларни ҳал қилишдаги муҳим ролини алоҳида таъкидладилар.