Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Ж.Аминов Исроилнинг Минтақавий ҳамкорлик вазирлиги Бош директори Г.Шадмон билан учрашув ўтказди.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги, сув технологиялари ва инновациялар соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Таълим ва технологиялар соҳасида амалдаги лойиҳалар ва уларнинг минтақалараро ҳамкорликни ривожланишига таъсири кўриб чиқилди.
Икки томон ҳам мавжуд минтақавий ўзгаришлар доирасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.