Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Ж.Аминов "Янги Ўзбекистон" Савдо-инвестиция уйи таъсисчилари ва унинг президенти Н.Кадирова билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги савдо ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган стратегик ташаббуслар муҳокама қилинди.
Томонлар ўзбек компаниялари учун Исроил бозоридаги имкониятларни кенгайтиришга оид аниқ қадамларни кўриб чиқдилар ва иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Учрашув ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, бизнес ҳамкорлик учун янги имкониятларни очди.