Ғалаба боғи – ўзбек халқи меҳрибонлиги ва саховати шарафига қадростлаган мажмуа
Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб бегуноҳ одамларнинг бевақт ўлими, мислсиз йўқотишларга сабаб бўлган машъум воқеа сифатида инсоният тарихида муҳрланиб қолди.
Ўзбекистон халқининг ҳам ушбу қора кунлар билан боғлиқ оғриқли хотиралари бор. Халқимиз ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди. 2 миллионга яқин юртдошимиз жангларда иштирок этиб, уларнинг 500 мингдан ортиғи қаҳрамонларча ҳалок бўлди.
Бугун мамлакатимизда 400 га яқин уруш фахрийси умргузуронлик қилмоқда, улардан 40 дан ортиғи 100 ёшдан ошган нуроний зотлардир.