Кейинги йилларда Президентимиз раҳнамолигида барқарор ривожланишни таъминлаш, халқимиз маънавиятини янги босқичга кўтариш, маънавий баркамол авлодни вояга етказиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли вазифаларни назарда тутувчи кўплаб дастурлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтадиган кун яқинлашгани сайин сайловолди тадбирлари ҳам авж палласига етмоқда. Партиялардан кўрсатилган номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари ҳудудларда аҳоли билан мулоқот қилиб, тарғибот-ташвиқот ишларини тобора кучайтирмоқда.
Мен “Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод этиб кўрсатилган Баҳром Абдуҳалимовни академик Музаффар Хайруллаев (марҳум) илмий раҳбарлигида аспирантлик чоғларидан яхши биламан.
Ўзбекистонимиз иқтисодиётини ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишга ҳисса қўшиш Cайловолди дастуримдаги энг муҳим йўналишлардан биридир. Маълумки, кейинги беш йилликдаги ўзгариш ва янгиликлар, ўттиз беш миллиондан зиёд аҳолининг фаровон яшаши йўлида олиб борилган тизимли ислоҳотлар Ўзбекистоннинг нафақат Марказий Осиёда, балки бутун дунёдаги ўрни ва роли қай даражада муҳим эканини кўрсатиб қўйди.
Ўзбекистонда бундан беш йил аввал барча соҳалар қатори иқтисодий жабҳада ҳам ўта муҳим ва шиддатли ислоҳотлар бошланган эди. Иқтисодий тизим тўлиқ қайтадан такомиллаштирилди, айтиш мумкинки, эски қолипларни синдириш, ўзгартириш қанчалик мушкул ва мураккаб бўлмасин, янгича бозор механизмлари амалиётга жорий этила бошланди.