Президент Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Тошкент ер усти ҳалқа метросининг иккинчи босқичи қурилиши билан танишиш чоғида жамоат транспорти тармоғини кенгайтириш ва метрополитен инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берган эди.
Охирги йилларда юртимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонни бунёд этиш, халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган “Янги Ўзбекистон — халқчил ва инсонпарвар давлат” ғояси асосида тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Муҳими, бу саъй-ҳаракатлар ўзининг кутилган натижаларини бераётир.