O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi
Исроил Давлатида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари ДИҚҚАТИГА!!!
Исроил Давлатида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари ДИҚҚАТИГА!!!
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси минтақадаги вазият туфайли Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чора-тадбирларини кўришингиз ҳамда доимий равишда ҳушёрлик зарурлигини эслатади.
Ушбу зиддиятли кунларда шахсий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш учун заруратсиз яшаб турган жойингизни тарк этмасликни тавсия қиламиз.