Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi

Олий Мажлис томонидан 2022 йил июль ойида Қорақалпоғистонда юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузилди



Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати маълум қилишича, қўшма мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласига доир мурожаати кўриб чиқилди.

Мажлисда Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг 2022 йил июль ойида Қорақалпоғистонда юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Комиссия таркибига Ўзбекистон Олий Мажлиси вакиллари ва халқ депутатлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимлари киритилди.

Комиссияга раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова зиммасига юклатилди.

Ўтказилган текширув натижалари эълон қилинади ва Ўзбекистон жамоатчилиги ва жаҳон ҳамжамиятига етказилади.

Шунинг билан Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма мажлиси ўз ишини якунлади.



  ...