Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi

Исроил Давлатида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ДИҚҚАТИГА!!!



 

Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!

Ҳозирги вақтдаги интенсив ракета отишмалари муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси сизлардан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:

1. Ракета ҳужумлари пайтида тезлик  билан бомба бошпаналарига киринг.

2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилинг.

3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.

Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:

• Фавқулодда ёрдам телефонлари :

  03-672-2466
  03-672-2371
  03-758-5075
  03-758-5076

• Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:

  054 485 1397

• Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz

 



  ...